Хатари минимал бўлган 7 та энг яхши спортга ставка қилиш стратегиялари

Ўз букмекер идорангизга қарши курашиш – одатий ҳол. Аммо, букмекер ҳар доим ўйинчи устидан ғолиб чиқади, чунки масофадан туриб, махсус билим, кўникма ва амалиётга эга бўлмаган ҳолда амалга оширилган ставкалар ҳам одатий ҳолга айланади ва бунда ютқазилган сумма шунчаки кўпайиб боради.

Доимий ютқазишлардан ўз-ўзини ҳимоя қилиш учун маблағни хавф остига қўйишни тўхтатиш, бирор стратегия танлаш ва уни маблағингизга минимал йўқотишлар келтириб, ўйинингизга татбиқ этиш жуда муҳим. Бугун биз ютқазиш хавфи энг паст бўлган еттита энг самарали спортга масофадан ставка қилиш стратегияларини кўриб чиқамиз.

Барча натижаларни қамраш

Ҳар бир алоҳида олинган букмекерда ҳодисалар учун маълум котировкалар белгиланган. Шуниси эътиборга лойиқки, ўйинчи коэффициентлар ўртасидаги сезиларли фарқни осонгина топиши мумкин. Ҳатто аҳамиятсиз фарқ ҳам, қайси натижани танлашдан қатъий назар, 100%ли ютуқ келтиради. Коэффициентлар фарқи – бу ставка қилувчи ўйнаши мумкин бўлган маржа. Коэффициентлар фарқини мисолларда кўриб чиқайлик.

Мисол тариқасида дуранг натижа қайд этилмайдиган теннис мусобақасини олайлик. Масалан, биринчи букмекер (биринчи) теннисчининг ғалабасини 1,5 коэффициент билан баҳолаган бўлса, иккинчи букмекер унинг рақибининг ғалабасини 5 га баҳолаган. Ставка суммаси 100 га тенг бўлсин. Плюсда бўлиш учун умумий суммани тўғри тақсимлаш муҳимдир. Биринчи теннисчининг ғалабасига 75, иккинчи теннисчига эса 25 қўйилади. Натижада, биринчи теннисчи ғалаба қозонса, ўйинчи 12,5 га,  рақиб ғалаба қозонса эса, 25 га тенг соф фойда олади. Охир оқибатда – ҳар қандай натижада ишончли фойда. Асосийси, ўйин тугаса бўлди.

Шуниси эътиборга лойиқки, бу усул букмекер идораларида тўлиқ қонуний ҳисобланади, коэффициентлар ўртасидаги катта фарқ эса, бир қатор сабабларга кўра юзага келган бўлади.

Чоракда аутсайдер ғалабаси

Ушбу стратегия фақат баскетбол ўйинларида қўлланилади. Унинг асосида амалда қўлланиладиган статистик маълумотлар ётади. Мутахассислар томонидан баскетбол ўйинларининг 95 фоиздан кўпроғи ҳар тўрт чоракнинг бири аутсайдер ғалабаси билан якунланиши аниқланган. Ушбу маълумот ёрдамида синовдан ўтган ставкаларни амалга ошириш мумкин.

Биринчи қадам –  яқин бир неча дақиқа ичида бошланадиган ўйинни топамиз. Иккинчи қадам – мусобақа айтсайдерининг биринчи чоракда ютишига ставка қиламиз. Агар ставка ютиб чиқса, кейинги (бошқа) учрашувга ўтиш керак. Агар ставка ўхшамаса, иккинчи чоракда, яъни аутсайдернинг иккинчи чоракда ғалаба қозонишига ставка қиламиз, фақат энди пул миқдорини икки баравар ошириш керак. Ўйинни, аутсайдер жамоа бирор чоракда ғалаба қозонишига қадар давом эттириш керак.

Бундан ташқари, яққол фаворит мавжуд бўлган (1.15 дан кам коэффициентли) ўйинларга эътибор қилмаймиз.

Кўпчилик профессионаллар айнан учинчи чоракдан ставка қилишни бошлашади, чунки дастлабки икки чорак кўпинча фаворит ғалабаси билан якунланади. Учинчи чоракдан бошлаб, фаворит жамоа, кейинги ўйин учун жисмоний кучни тежаш мақсадида, захира таркибини майдонга туширади. Натижада, аутсайдерлар айнан сўнгги икки чоракда тўплар фарқини қисқартиришга эришишади.

Қувиб етиш

Қувиб етишнинг асосий тамойили ҳар бир кейинги ставка суммасини ошириб боришдан иборат. Бунда, ҳодисаларни, айниқса узоқдан, ақл билан таҳлил қилиш муҳим. Агар ставкалар кўр-кўрона амалга оширилса, ўйинчи банки тезда бўшаб қолади.

Олдинги ставкаларда бой берилган суммани қоплаш имконияти мавжуд бўлиши учун натижалар коэффициенти иккига яқин бўлиши жуда муҳим. Лекин, чуқур таҳлил ва керакли маълумотлар изланса, мағлубият жуда кам учрайди.

«Вилка»

Букмекерларда энг кўп тақиқланган стратегия. Агар букмекер ўйинчи «вилка»дан фойдаланаётганлигини аниқласа, у ҳолда ўйинчининг аккаунти дарҳол блокланади.

«Вилка»нинг асосий мазмуни – икки хил букмекер идораларида иккита қарама-қарши ставка қилишдир, мақсад ўйинчида шундай маржа бўладики, у ставка қилишда қўл келади. Лекин, шуни ҳисобга олиш керакки, бундай ҳодисаларни топиш жуда қийин ва ўртача ҳисобда, бир кун давомида қидирсангиз ҳам, тахминан бешта ҳодиса топа олишингиз мумкин. Бунда, ўз банкингизни ҳисобга олишингиз керак. Етарли миқдордаги банк мавжуд бўлганда, «вилка»лардан фойдаланиш мақсадга мувофиқ ва самарали бўлади, чунки ҳар бир ставкадан 3-5% соф фойда олиш айнан катта ставкадаги яхши ютуқ ҳисобланади.

«Вилка»лардан фойдаланишни мисолда кўриб чиқамиз.

Кўплаб ставка қилувчилар (бетторлар) теннисда «вилка»лардан фойдаланишни фаол тарғиб қилишади, чунки теннис ўйинларида дуранг натижа қайд этилмайди. Масалан, учрашувда яққол фаворит бўлиб, унга 1,5 коэффициенти ва аутсайдерга 3,05 коэффициент белгиланган бўлсин. Албатта, бундай вазиятда «вилка»ни қўллаш нотўғри, чунки натижада ютқазасиз. Энди, масалан, 1-букмекерда фаворит учун максимал коэффициент 1,5 бўлсин. Навбатдаги қадам аутсайдер учун белгиланган энг юқори коэффициентни топишдан иборат бўлади. Масалан, букмекерлик идораларидаги чизиқларни кўриб чиқиб, аутсайдер учун 3,5 коэффициент топилди, дейлик. Кейин, махсус «вилка»лар калькулятори ёрдамида ҳар бир ставка учун керакли суммани ҳисоблаш мумкин. «Вилка»лар калькуляторини интернетда топиш осон.

Ставка қилувчида 1000 га тенг маблағ бўлганда, бу суммани қуйидагича тақсимлаймиз:

  • Фаворитга белгиланган 1,5 коэффициент учун 700.
  • Аутсайдерга белгиланган 3,5 коэффициент учун 300.

Якунида натижа қандай бўлишидан қатъий назар, ставка қилувчи 100% эҳтимоллик билан 50 га тенг соф фойдага эга бўлади.

Оёқ билан киритилган биринчи тўп

Икки йил олдин инглиз олимлари тадқиқотлар ўтказиб, голларнинг ¾ қисми оёқ билан урилганлигини аниқлашди. Қолган чорак голлар бош ва кўкрак билан урилган.

Баъзи букмекер идораларида ўйиндаги биринчи тўп қандай урилганига алоқадор ҳодисалар мавжуд. Бундай натижа учун ўртача коэффициент 1,5 ни ташкил этади, бу эса узоқдан ставка қилиш имконини беради. Бунда, ставка қилувчи натижали (яъни голли) учрашув эҳтимолини ҳисобга олиши лозим. Агар ўйин, мутахассисларнинг прогнозларига кўра, натижасиз (голларсиз) дуранг билан тугайдиган бўлса, у ҳолда ушбу учрашувни ўтказиб юбориб, бу стратегия учун мосроғини топиш керак бўлади.

Фаворитга ставка қилиш

Ушбу стратегия истисносиз фақат футбол учрашувларида қўлланилади. Стратегиянинг мазмуни – ўз рақибидан анча устун бўлган яққол фаворитга эга бўлган учрашувни излашдан иборат.

Масалан, фаворитга берилган коэффициент 1,4 га тенг бўлсин. Ҳар бир ставка миқдори ўйинчи умумий банкининг 3-4%ига тенг бўлиши муҳим. Бу стратегия, агар ўйинчи футболни яхши тушунса ва учрашувларни таҳлил қила олса самарали бўлади, чунки ушбу стратегияда, таҳлилсиз, масофадан ғалаба қозонишнинг иложи йўқ.

Даллас стратегияси

Бундай стратегияни ҳам кўпроқ футбол учрашувларида, айниқса, «Live» режимидаги ўйинларга қўллаш мумкин, чунки «Live»да ставкаларнинг ўтиши яхшироқ бўлади. Бу стратегиянинг асосий мазмуни – аниқ аутсайдер ўйин бошида умуман дарвозага зарба бермайдиган «Live»даги учрашувларни излашдан иборат. Аутсайдери гол ура олмаслигига ишонч ҳосил қилиш учун ўйин бошидаги 20-30 дақиқани кузатиш кифоя. Бундай учрашув топилганда, дарҳол аутсайдернинг КИТ[1]1.0-ga ставка қилинади.

Амалиёт шуни кўрсатадики, камдан-кам ҳолларда, учрашувларда биттадан ортиқ тўп киритилади, шунинг учун ставканинг энг ёмон натижаси қайтиш[2] бўлиши мумкин. Акс ҳолда эса, ютуқни қўлга киритасиз. Бундай натижалар учун коэффициентлар 1,4-1,7 атрофида бўлади, шунинг учун ушбу стратегияни масофадан қўллаш маъқул.

Мағлубиятга учрамаслик учун учта асосий нарсага эътибор қаратиш шарт:

  •  Аёллар учрашувлари ва ёшлар ўйинларини танламаслик керак, чунки кўпинча айнан шундай учрашувларда кутилмаган натижалар (сенсациялар) қайд этилади.
  • Жамоалар даражаси ўртасида катта фарқ бўлмаслиги муҳим. Жамоаларда маҳорат борасидаги катта фарқ туфайли, аутсайдер жамоа учрашув охирида ҳолдан тойган фаворит жамоага обрў учун тўп киритишга интиладиган ҳолатлар ҳам учрайди.
  • Бу стратегияни ўртача натижалари етарлича паст бўлган лигаларга қўллаш мақсадга мувофиқ. Масалан, Голландия лигасидан дарҳол воз кечиш керак. Асосий эътибор Россия ва Италия чемпионатларига қаратилиши лозим.

Ушбу стратегияни икки ой давомида қўллагандан сўнг, ўйинчи мос ўйинларни осонликча топа олади. Асосийси – ҳодисани таҳлил қилиш ҳамда ўйин бошланишидан олдин ҳисобга олиш керак бўлган муҳим маълумотларни излаш.

[1] КИТ – ставка тури. Кичик Индивидуал Тотал – бир жамоанинг бутун йиққан кўрсаткичларининг (голлар, карточкалар, хатолар ва ҳ.к.) маълум миқдордан кам бўлиши.

[2] Қайтиш – Баъзи ҳолларда, букмекерлар ўхшамаган ставка учун ставкага тикилган маблағни қайтаришга имкон беришади.